Bosh sahifa | Ortga qaytish

Бир-биримизни

Йўқламай қўйдига бир-биримизни!

Ташвишлардан ортмайин сира
Ёш улғаяр кўз бўлиб хира
Ким айтади сен-мени, жўра
Йўқламай қўйдига, бир-биримизни !

Бегона бўлмоқда қадамлар,
Риштасин узганча тутамлар.
Ҳар дилга хуш келиб ситамлар
Йўқламай қўйдига, бир-биримизни!

Дунёни кузатиб ҳар уйда
Билмайин дўст ҳоли не куйда.
Юрибмиз тентираб ҳар ўйда
Йўқламай қўйдига, бир-биримизни!

(Давоми бор, иншаоллоҳ)
@sherlar_rafael
sherlarim.uz
Рафаэл Сайдуллаев
3.04.2025 й