Bosh sahifa | Ortga qaytish

Наврўзи олам муборак!

Наврўз бу оламни яшнатар байрам
Шукуҳи ҳар дилга қувонч беқиёс.
Ҳаттоки тупроқда илиқлик тафти
Боғ аро бодомлар, гуллатар қийғоз.

Бу кунни кутганди қанчалар муштоқ
Қўл қадоқ, кетмони елкада деҳқон.
Ахир шай замин ҳам, уруғга илҳақ
Насиба тутай деб, оламга ғужғон!

Таёғин судраган чўпон кунгли хуш,
Ҳар майса барокат умид учқуни.
Чорваю, дехқон-ла юртда тўкинлик
Мўл бўлса ёғинлар қуёш сочқини...

У қадим халқлардан илинган мерос,
Шукрона сайллар, бардавом шундан.
Янги йил ҳисобин олмиш боболар
Кун ва тун тенглиги бошланар кундан!

Шарқона янги йил, Наврўзи олам барчамизга муборак бўлсин!
sherlarim.uz
✍Рафаэл Сайдуллаев
🏘Ғузор_21.03.2024 й