Танаффусда уч турт болажон
Чугурлашиб сухбат курарди.
Ногох кулок тутдим утарда ,
Орзуларин сузлаб берарди.
Кай бири дер булсам учувчи,
Парвоз килиб само кезувчи.
Яна бири кашфиёт килиб,
Авто ясар, сувга юрувчи...
Болаликда орзулар бисёр,
Биз хам нелар килардик хаёл.
Аммо яна битта боланинг
Орзусидан титрадим бехол...
“Кани эди айфон булолсам,
Булиб отам мехрин туёлсам.
Онажоним кунда минг артган,
Телефон булиб кулин уполсам...”
Хатто кадам куёлмай колдим,
Бир зум ортга назарим солдим.
Мунгайишди колган болалар,
Мен хам дерди, йигладим,ёндим ...