Бола эдим, борар эдим ёнингизга,
Набирам деб босардингиз бағрингизга.
Фариштага қиёс этгум бугун сизни,
Оҳ,моможон етмадима қадрингизга.
Қанча дард бор, барин ичга ютдингиза,
Ёлғизман деб йиғлаб-йиғлаб ўтдингиза,
Акангизни етмиш йил ҳам кутдингиза,
Оҳ,моможон ташна бўлдик меҳрингизга.
Индамасдан ичда эди адоликлар,
Билмасдилар сизни эзган жудоликлар.
Фарзанд доғин кўтаришда фидоликлар,
Оҳ,моможон етмадига қадрингизга.
Достон қилиб сўйлардингиз Жўра бобом,
Жасурлигин олган экан Саттор тоғам.
Эй воҳ умр ўхшаш экан бевақт ажал
Олиб кетди бу орадан иккисин ҳам…
Бағрингизни тиғлаб кетди Салом тоғам,
Жудоликка чидолмади Эргаш бобом.
Қиёматда дийдор насиб этар бўлсин,
Руҳларингиз таскин топсин Иқбол момом.
Асо билан юрардингиз давлат бўлиб,
Ўғил-қизга тенги йўқ бир давлат бўлиб,
Ортингиздан қолиб кетдик фарёд уриб,
Меҳрингизга суянганча савлат бўлиб.
Сизни доим ардоқлаган Тожи холам,
Набиралар суюб улар,дилдан қучган.
У ҳам сиздек фарзандини ёдга олиб,
Кексаликка жуда эрта бағрин очган.
Абдусалим тоғам сизни суяр эди,
Йўлда қатнаб сизни йўқлаб турар эди,
Дардман бўлди нафақага чиқар-чиқмас,
Ортингиздан дуо қилиб қолар бўлди.
Абдуолим тоғам бугун эллар кезиб,
Ижод қилиб юртда катта олим бўлди.
Ота-она розилигин олган фарзанд
Камол топиб танлагани таълим бўлди.
Гулнорангиз меҳрибоним онам менинг,
Кўнгли тоза сиздек маъюс онам менинг,
Набиралар суюб сиздек дуо қилар
Оҳ,онам дер, бошда парвонам менинг.
Опа –ака тарқаб кетиб фақат сизга,
Абдуҳомид тоғам қолди суянч бўлиб.
Обод қилиб яшар бу кун ҳовлингизни,
Ўғиллари отасига таянч бўлиб.
Жалол тоғам оға-инин ҳурмат қилар,
Тарбиянгиз олиб сизга меҳри тошар.
У ҳам бу кун набиралар бошин силаб,
Умр деган манзилига савоб қўшар.
Сизни суйган кенжа ўғил Рашид тоғам,
Ҳазрат Довуд қўлласин-а уста бўлди.
Фарзандларга сўзлаб тоға мардлигини,
Жиянларга меҳр бугун даста бўлди.
Ой қизингиз кенжа холам Дилоромни,
Ёшлар қолди кўзларида армон билан.
Ёлғиз ўғил дибандидан айрилса ҳам,
Куч тополди турмоқликка дармон билан.
Сизни ёдлаб тушда кўриб
Шеърни ёзган Рафаэлман
Ортингиздан дуо қилиб
Хотирангиз эслар дилман.