Bosh sahifa | Ortga qaytish

ҚИШЛОҒИМ ТАРИХИ

Жийдали жой эди Бойсун тоғ этаги,
Қўнғиротнинг азал азиз билар юрти.
Шу боисдан Орол билан хўшлашдилар,
Қайтар бўлиб қумсаганча бобо юртни!

Ҳамроҳ қилиб кичик элни тузиб карвон.
Қўй, подасин олдга солиб олти полвон,
Кеча-кундуз йўл босишиб дала даштни,
Бир манзилни айладилар тутиб макон.

Чор тарафи кенг далада ўтроқ бўлиб,
Кун кўрмоқни бошладилар капа тикиб.
Ризқ насиба умидида омоч ҳайдаб,
Дала даштга дону бўғдой арпа экиб.

Йиллар ўтиб унутмасдан мақсадларин,
Кимлар кетди бобо юрт деб Бойсун сари.
Яна кимлар қолди жойин маскан билиб,
Ташлаб кетмоқ мушкул бўлиб ота қабри.

Бу ўтмишнинг кўп асрлик ҳикояти,
Балки бобом, балки момом ривояти.
Не бўлса ҳам Каприн деган қишлоғимиз,
Қўнғиротнинг Худо берган инояти.