Bosh sahifa | Ortga qaytish

БАХТ

Соғлик қадрин соғломдан эмас,
Азоб кўрган бетобдан сўранг.
Бахт нелигин омад билмаган
Боши эгик инсондан сўранг.

Шукур этиб яшамоқ сирин,
Билиб улар қилар қаноат.
Бахтсизликни билмаган инсон,
Баъзан қилмас йилда тиловат.

Яшамоқнинг ўзи ката бахт,
Бутун бўлса тўрт мучанг омон.
Ва янаким яқинлар меҳри,
Далда бўлар ҳар дам бегумон.

Яримта нон бўлсада ризқинг,
Кўнгил бўлса хотиржам шодон.
Яшамоқнинг ўзи ката бахт,
Ўғил қизинг бўлмаса нодон.

Бир шам мисол ўткинчи умр,
Бевақт ўчса ҳаммаси бенаф.
Бойлик мансаб молу дунёнинг,
Қадри бўлмас етмаса нафас.

Яшамоқнинг ўзи ката бахт,
Бу ҳаётда бўлса ўз йўлинг.
Олиб ота-она дуосин,
Меҳнат қилиб толмаса қўлинг.

Яшамоқнинг ўзи ката бахт,
Топар бўлса бирорта кўнглинг.
Дўстинг бўлса ҳамдам ҳамнафас,
Сақлай билса ҳар қандай сиринг.

Яшамоқнинг ўзи ката бахт,
Юртим дея ёниб яшолсанг...