Замонага мослашмоқда ўйларимиз,
Кундан-кунга бўй чўзмоқда бўйларимиз.
Қувончимиз сиғмай эшик остонага,
Тўйхонага кўчиб кетди тўйларимиз!
Тезкор бўлиб кетди хаёл-ўйларимиз,
Ихчамлашди, қозон товоқ,бўйларимиз,
Сараланди ҳатто дўсту-ёрларимиз,
Тўйхонага кўчиб кетди тўйларимиз!
Шаҳарликлар пиёлани коса дерлар,
Шу косага шўрва сузиб доза дерлар,
Майдан қуйиб олинг меҳмон, тоза дерлар,
Тўйхонага кўчиб кетди тўйларимиз!
Нақл бордир «Тўйга борсанг тўйиб бор»
«Хотин майли, бола-чақанг қўйиб бор!»
Лек тўёна чўнтагингга тугиб бор,
Тўйхонага кўчиб кетди тўйларимиз!
Имкон бўлса ҳовлида тўй бошқача,
Эл дуоси корир қозон ошгача.
Завқланади ҳатто қари, ёшгача
Тўйхонага кўчиб кетди тўйларимиз!