Bosh sahifa | Ortga qaytish

ТИЛАК

Куёвтўра,табригим шу тўйларинг қутлуғ,
Куёв деган номинг бўлсин ҳамиша улуғ.
Эр йигитсан,шер йигитсан қаддингни ғоз тут,
Ўзбек элим удумларин ҳамиша ёд эт!

Келинпошшо, назокатда танҳо бўлибсиз,
Йигитларнинг султонига суюк бўлибсиз.
Бахт қасрига қутлуғ бўлсин қадамларингиз,
Бу қасрда бахт яратсин ҳар дамларингиз.

Элда бўлсин, оилангиз обру шуҳрати,
Пок ниятлар қилинг бирга, дилнинг ояти.
Шодлик-висол, никоҳ бўлсин сизга муборак,
Бахтли бўлинг! Шудир барча, меҳмон нияти!