Ҳар йигитни юзин ёруғ айлабон,
Ё, Оллоҳим ортда қолар из бергин!
Неъматларинг ичра улуғ-фарзанддир,
Ҳар кимсага, ўғил ила қиз бергин!
Кўрсин фарзанд-камолини,бахтини
Тилда шукур, қалбда иймон порласин.
Жуфти ила ҳалол яшаб ҳар банда
Тўйлар қилиб, дўсту-элин чорласин!