Ҳар бир қизни ота-она суйиб келган,
Ўзга уйга кузатарда йиғлаб олган.
Остонасин ҳатлаб ўтса ёр-ёр билан,
Борган жойда тош қотгин деб дуо қилган.
Палахмонни тоши дерлар қизлар сизни,
Ўзга уйда қайнонангиз кутар сизни.
Энди унга онам дея хизмат қилинг,
Олиб дуо сиз ҳам бир кун она бўлинг!