Bosh sahifa | Ortga qaytish

ҲАР ОДАМ

Тўй қилай деб йиғинади ҳар одам,
Орзуларга сиғинади ҳар одам,
Рўёбларга чиққанида орзулар,
Елкадаги тоғдан ҳоли ҳар одам.

Ўз йўлига молу-давлат шон-шухрат,
Бойлик, мансаб, кетар дунё омонат.
Ота-она кўрсин ўғил-қиз бахтин,
Ва қувончи бўлсин бошда тумонат.