Дунёга келганда фарзанду азиз,
Бошинг кўкларга етмоғи тайин.
Ҳаётинг мазмуни фарзанду дилбанд,
Тўй бермоқ истайсан у ўсган сайин.
Кўнгилда жо бўлган орзу ниятлар,
Ушалган бу айём муборак бўлсин.
Ўзбекнинг ҳар гўша ҳар хонасида,
Болалар кулгуси шодликка тўлсин.
Болалар бахтини кўрсин оталар,
Келинга сарполар йиғсин оналар.
Ҳар ҳовли безалиб бўлиб тўйхона,
Дуога қўл очсин бобо-момолар.