Bosh sahifa | Ortga qaytish

ГЎЗАЛ ҲАЁТНИНГ

Бахти бутун бўлса йигитнинг,
Орзулари ушалар бир кун.
Бошин эгиб нозланиб турган,
Аёлидан бўлсаки мамнун.

Фарзандларин камолин кўриб,
Боши осмон бўлса йигитнинг.
Дўстлар бўлса ҳамдам ҳамнафас,
Шул эмасми бахти йигитнинг.

Яримта нон бўлса-да ризқи,
Ҳалол бўлса еган нон-тузи.
Бахт шумасми кўриб тарбия,
Аҳил ўсса ўғлон ва қизи.

Элга берса йиғиниб тўйлар,
Шерик бўлса қувончга дўстлар.
Армони бор деманг йигитнинг,
Ҳар лаҳзаси гўзал ҳаётнинг.