Ор қилади,калта кўйлак киймас сира,
Гул юзини турли бўёқ қилмас хира.
Ҳаёси бор, ибоси бор кўзларида,
Ўзбегимнинг ақлу-расо қизларида.
Озодадир ўз ишининг сариштаси,
Елкасида рахмат ёзар фариштаси.
Ширин калом бўлар доим сўзларида,
Ўзбегимнинг ақлу-расо қизларида.