Bosh sahifa | Ortga qaytish

ЙИГИТНИНГ

Тонгдан то шомгача рўзғор ташвиши,
Нолимас, бор бўлса бирор юмуши.
Рўзғор бут, кўнгил тўқ унинг ҳоҳиши,
Кунлари байрамдир, ўша йигитнинг.

Юрса ҳам доимо, сипо либосда,
Ортидан боқса ҳам кўплар ҳавасда.
Тинчлиги бўлмаса уйдаги сасда,
Кунлари заққумдир, ўша йигитнинг.

Тилаги тинч бўлсин гўзал бу юртни,
Мақсади олийдир ҳар бир йигитни.
Қалбига жо қилса тинглар ўгитни,
Ҳаёти хушнуддир, ўша йигитнинг.