Bosh sahifa | Ortga qaytish

ТЕЛЕФОН

Уйқуга ётасан телефон,
Тушингда қучасан телефон,
Ва яна кўз очсанг телефон,
Сенга не бўлмоқда, одамзот?!

Ҳаёт ҳам баъзида ҳижолат,
Қилмайсан бир бундай саёҳат,
Митти бир экранда не роҳат,
Сенга не бўлмоқда, одамзот?!

Унутдинг муҳаббат, меҳрни
Асабга дўст қилиб қаҳрни.
Ойма ой тўлайсан «маҳр»ни,
Сенга не бўлмоқда, одамзот?!

Матоҳинг зум қўйиб оламга,
Теран боқ не керак одамга,
Бу не ҳол боқмайсан болангга,
Сенга не бўлмоқда, одамзот?!

Дунёда не сир бор кафтингда,
Аммо лек совуқлик тафтингда.
Қулоқ солмай имом, муфтингга,
Сенга не бўлмоқда, одамзот?!

Бош қашлаб чиққанча ҳориғи,
Йўл топар одамнинг моҳири.
Йўқса бу оламнинг охири,
Матоҳга қул бўлма, одамзот!