Катта бўлсам дадам каби бўлай, дейди,
Жажжигина қўлин бериб салом, дейди.
Катталардек бисмиллоҳ деб, таом ейди,
Ўзбегимнинг шўху шодон болалари.
Тўн эгнида,белда белқарс суйиб олар,
Қомат кериб,топиб дўппи кийиб олар.
Ёш бўлсада ўз ақлини жийиб олар,
Ўзбегимнинг ақлу-расо болалари.
Қуш боласи палахмондек улар бари,
Қай тарбия кўриб ўсса кетмас нари.
У ўзлигинг давомидир ўсган сари,
Ўзбегимнинг одоб кўрган болалари.
Бола деманг, ўйнаб-кулиб яйраб қолсин,
Ҳарф ўрганиш сирин аввал сиздан олсин.
Ақлин билиб аждодларин таниб олсин,
Ўзбегимнинг жажжи полвон болалари.