Bosh sahifa | Ortga qaytish

УМРДИР ЯКСОН

Тушунмайман гоҳи бўлиб лол,
Нени талашади азал одамзод?
Не истар,не учун бунчалик савдо
Ахир инсон умри эмас барҳаёт!

Шайтоний ҳисларга гоҳи бўлиб қул,
Тожу-тахт талашмиш отаю-бола.
Ўша тахт, ўша шоҳ қани биродар,
Қолдими улардан бирор сулола?

Азалдан бир-бирин аташиб ғаним,
Молу-мулк талашган забундир ҳоли.
Ўзича зўр бўлмоқ истасин одам,
Оллоҳнинг ҳукмида қисмат аҳволи.

Ҳар инсон дунёга бир муддат меҳмон,
Келишу-кетишдан ўзгаси ёлғон.
Шугина ҳаётда инсон зотидан,
Яхши ном қолмаса, умрдир яксон!