Bosh sahifa | Ortga qaytish

ТОНГ

Тун чекиниб секин оламни,
Ёритади қўёш шуъласи.
Қичқиради хўроз бетиним,
«Ўйғон!», дея инсон боласи.

Бошланади янги кун шундай,
Билмам неча аср, даврдан.
То кўзларин очмаса одам,
Хўроз тушмас ушбу ҳоврдан.

Жонланади она табиат,
Нур таралар мусаффо тонгдан.
Мен ҳайратга тушаман доим
Хўрозларга берилган онгдан.

Ҳаёт учун зарур бу маҳал,
Ризқ сочилар тоғлару боғдан.
Замин дейди: “Инсон баҳра ол
Дуонг қабул бўлар бу чоғдан”...

Тун чекиниб қуёш шуъласи,
Ёритар илк, тоғлар дараси.
Бошланади янги тонг билан,
Гўзал ҳаёт хушнуд наъраси.