Йигирма йил,бир йигит умри,
Эл оралаб кездим тўйма-тўй.
Ўшал кунги келин-куёвнинг,
Ўғил-қизи етиб қолди бўй.
Тойчоқ минган шўхчан тўй бола,
Бугун ота, фарзандлар суйиб.
Эслаганда фахр туйғуси,
Шукур кўзлар, қувонар тўйиб.
Йигирма йил, йигирма мавсум,
Ош нон бўлдик, санъат аҳли-ла.
Шу эл бўлди мухлис, муштарий
Шеърлар айтдим тўйлар саҳнида.
Мақсад эди қирққа довур ёш,
Сўнг даврадан олиб кетиш бош.
Мана бугун кўплар қатори,
Дўстлар билан еяр бўлдим ош.
Йигирма йил, ўтган бу умр,
Эл танимоқ берди неъматин.
Яратганга шукур бахтлиман,
Олиб кўплар дуо, раҳматин.
Эл хизмати олий саодат,
Йўл тутганга тилайман омад.
Ҳар кўчада янграб ялла, куй
Тўйлаб юрсин, ҳар ким саломат.