Bosh sahifa | Ortga qaytish

Хулоса

Шеър ёзаман тўғри, ҳар замон
Бу ҳам балки Худо неъмати.
Аммо кўнгил бўлар ҳижолат,
Мисраларнинг қанча қиммати?

Ундан кўра ишла, жавлон ур,
Яшнаб кетсин, сен босган тупроқ.
Яна дейман элнинг корига,
Нафинг тегса шу маъқул, кўпроқ.

Етар, юртда шоирлар тўла,
Бас қил энди, қўйгин қаламинг.
Улар нонин ема, ранжима,
Шеъриятмас сенинг оламинг!

Мудом дилда жавобсиз савол,
Илҳоммикан, кўнгил кечмиши?
Не бўлса ҳам дейман, ўз сўзин-
Айтиб ўтсин яшар ҳар киши...