Bosh sahifa | Ortga qaytish

ИБОДАТИНГ

То қабрга қадар бўлса итоатинг,
Чин иймонла ўтса гўзал бу одатинг,
Ҳавас қилдим, эй биродар, бул умрга,
Яратганга манзур бўлсин ибодатинг.

Жаннатига умид боғлаб умр ўтса,
Шайтон деган надоматла сендан кетса,
Қиёматда ёруғ юзинг насиб этса,
Яратганга манзур бўлсин ибодатинг.

Кибр этмай яшаб ўтса бор савлатинг,
Барокатли эрур шундан мол давлатинг.
Ғариб диллар қилар бўлса чин ҳурматинг,
Яратганга манзур бўлсин ибодатинг.