Инсон умри азиз бетакрор,
Ҳар фаслида удир ижодкор.
Гўдакликда қувонч ғазнаси,
Ўсмир чоғи таянч мададкор.
Етукликда ўткир чораси,
Тоғни талқон қилар наъраси.
Кексайишда қилиб тавалло,
Ҳаётда ҳеч қолмас таънаси.
Яшар экан инсон аслида,
Билиб ҳаёт, недур асосин.
Ўтар экан ҳаққа юзланиб,
Кечир дея, эслаб хатосин.
Инсон умри азиз бетакрор,
Ўтдими у қайтмайди такрор.
Ҳар бандасин асрасин Оллоҳ,
Бандаликка бўлолса иқрор.