Bosh sahifa | Ortga qaytish

АЁЛЛАР БАЙРАМИ

Ҳар қачон эркакнинг елкаси яғир,
Нияти бу ҳаёт бўлмасин тахир.
Авайлар асабни қилмайди қаҳр,
Аёллар байрами келмоқда ахир.

Аёлин ардоқлар билиб фаришта,
У бор-ки рўзғори доим саришта.
Сўнгги вақт хаёлчан уйда юмушда,
Аёллар байрами келмоқда ахир.

Фарзандлар онаси, у суюкли ёр,
Оила шодлигин қилар ихтиёр.
Совғамас аслида кутар эътибор,
Аёллар байрами келмоқда ахир.

Бир дона гул бўлсин тутайлик қўлга,
Бормасин у тағин турфа хаёлга.
Байрами байрамдек ўтсин аёлга,
Аёллар байрами келмоқда ахир.