Bosh sahifa | Ortga qaytish

БЕГОНАСИ БЎЛМАЙДИ

Йиғилсада дунё моли тоғ бўлиб,
Ширин кулган болага тенг келмайди.
Қайки миллат, қайси юртда бўлмасин,
Болаларнинг бегонаси бўлмайди!

Ҳар гўдакнинг юзларида нур гўё,
Жаннатлардан чиқиб келган ҳур гўё.
Улар борки тинчлик истар кенг дунё,
Болаларнинг бегонаси бўлмайди!