Bosh sahifa | Ortga qaytish

ЎЗ КУНИНГНИ

Унутсалар ҳамки борлигинг,
Сўрашмаса толе ёрлигинг.
Ё меҳрга ташна, зорлигинг
Ўз кунингни кўравергин дўст!

Асли дунё шундай яралмиш,
Ҳар риштани шайтон бузармиш.
Омад кетса юзинг гезармиш,
Ўз кунингни кўравергин дўст!

Ойни қара, ёруғлиги бор
Йигит шаъни азал номус ор.
Ҳар бандага Оллоҳ ўзи ёр
Ўз кунингни кўравергин дўст!

Меҳнатда бўл, қўлинг толмасин,
Бировларга кунинг қолмасин..
Муҳтож бўлма рангинг сўлмасин,
Ўз кунингни кўравергин дўст!

Яратганга қилиб ибодат,
Иймонингни сақла саломат.
Келмасидан бурун қиёмат,
Ўз кунингни кўравергин дўст!