Шеърлар муаллифи : Рафаэл Сайдуллаев
Манзил: Қашқадарё вилояти
Туғилган йили: 1979
Касби:Оператор
Қисқача таржимаи ҳол:
Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманидаги зиёли оилалардан бирида таваллуд топган Рафаэл Сайдулла ўғли болалик чоғларидан отасининг шахсий кутубхонасидаги китобларга
меҳр қўйди, уларни ўзига дўст билди...
Мактаб сўнг Олий ўқув юртида таҳсил олгач ўз меҳнат фаолиятини 1999 йилда Ўзбекнефтгаз АЖ га тегишли корхоналардан бирида бошлаб ҳозирги кунда ҳам
шу соҳада хизмат қилиб келмоқда .
Бир қанча шеър ва мақолалари рўзномаларда чоп этилган. Муаллифнинг қўйидаги китоблари ҳам бугунги кунда ўқувчилар қўлида:
1. ҚОЗОНХОНАЛАРДА МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ. Рафаэл Сайдуллаев, Нафас Эшниёзов "Nasaf" нашриёти 2015 й;
2. КАПРИН ҚИШЛОҒИ. Абдусалим Эргашев, Рафаэл Сайдуллаев "Nasaf" нашриёти 2019 й;
3. ФАРЗАНДИМАН ГЎЗАЛ ҒУЗОРНИНГ.(шеърлар тўплами) Рафаэл Сайдуллаев "Fan va ta`lim" нашриёти 2022 й;
4. КАПРИН ТАРИХ ВА ШАЖАРА. Рафаэл Сайдуллаев "Xorazm" нашриёти 2024 й
Ушбу сайт муаллиф томонидан ахборот техналогияларига бўлган қизиқиш туфайли ишлаб чиқилди. Эндиликда ушбу сайт орқали унинг шеърлари ёритиб борилади.
Telegram: @Rafael_Saydullayev
Elektron pochta: Elektiron pochta